АДРИАТИКА ДЕНГИЗИ

АДРИАТИКА ДЕНГИЗИ — Ўрта денгизнинг бир қисми, ярим берк денгиз. Апеннин ва Болқон я. о. лари оралиғида. Жан. да Отранто бўғози орқали Иония денгизи билан туташган. Майд. 144 минг км2. Ўртача чуқ. 200 м, энг чуқур ери 1230 м. Шарқий қирғоғи яқинида Далмация ороллари бор. Т-раси сувнинг юза қатламида авг. да 24-26’, фев. да 7-13°. Шўрлиги 35-38%о. Сув кўтарилиши ва қайтиши ярим суткали (1,2 м). Балиқ овланади. Шельф қисмидан нефть ва газ қазиб олинади. Венеция ва Триест қўлтиқлари бор. Портлари: Триест, Венеция (Италия), Сплит (Хорватия), Дуррес (Албания). Шарқий соҳилида курортлар бор.