АЧЧИҚКЎЛ — Сирдарёнинг чап соҳилидаги кўл (Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида). Аччиқкўл баҳор ва ёз ойларида тошқин сувларининг тўпланиб қолишидан ҳосил бўлган. Кўл соҳили қумлоқ. Жан.-ғарбий соҳили экинзор. Сув сатҳи баҳор-ёз ойларида кўтарилиб, куз-қишда пасаяди. Аччиқкўлга экин майдонларидан оқова ва коллектор сувлари қуйилади.