АЧЧИҚГАРВУЗ

АЧЧИҚГАРВУЗ (Citrulius colocynthis) – қовоқдошлар оиласига мансуб илашиб ўсувчи бир йиллик ўсимлик. Палагининг уз. 1 — 2 м. Барглари учбурчак шаклида, бўйи 5 — 8, эни 4 — 5 см. Гуллари бир жинсли. Меваси думалоқ, аччиқ, диаметри 7—12 см, дастлаб оч яшил, пишишига яқин сарғиш ва қорамтир бўлади. Аччиқгарвуз авг. —сент. да гуллаб, окт. —нояб. да ҳосил беради. Ўзбекистонда доривор ўсимлик сифатида экилади. Ватани — Шим.Шарқий Африка. Мевасининг таркибида глюкозид бор. А. нинг мевасидан сурги сифатида фойдаланилади.