АБЖАЛИЛОВ Халил Галиевич

АБЖАЛИЛОВ Халил Галиевич (1896.17(29) 9 – 1963.18.3) — татар актёри. Актёрлик фаолиятини «Ширкат» труппасида (1916) бошлаган. Оренбургда «Шарқ театри»га асос солди (1919). 1920—23 й. ларда Бухоро ва Хивада ўзбек ҳаваскор театрларини тузишда катнашди. 1928 й. дан Ш. Камол номидаги театр (Қозон)да ишлади. Халил (Ш. Камол, «Қарға инида»), Хўжа Насриддин (Исанбет, «Хўжа Насриддин»), Ҳофиз (Баттол, «Рўмолга битилган мактуб»), Қирол Лир (У. Шекспирнинг шу номли асари) каби йирик ролларни ижро этган. Абжалилов 1924—27 й. ларда ўзбек ки-ностудияси фильмларида қатнашган.