АБИДОС

АБИДОС (юн., ҳоз. араб. Арабат ал-Мадфунаҳ) — Қадимги Миср давлатининг энг кўҳна шаҳри ва диний марказларидан бири. Афсонага кўра, Абидосда Осирис ўлдирилган ва ўша ерга дафн этилган. Ўрта подшолик даври (мил. ав. 2 – минг йиллик)да ер ости дунёси худолари, айниқса Осирисга сиғиниш жойи бўлган. Шу муносабат билан марҳумни дафн этиш, зиёрат қилиш ва марҳумга бағишланган ёзувлар битиш айни ўша шаҳарда удумга айланиб тарқалган. Абидосда ҳозиргача некрополь ва ибодатхоналар сақланган.