АБИДЖАН

АБИДЖАН — Кот-д’Ивуардаги шаҳар (1960—83 й. ларда пойтахт) ва асосий порт. Абиджан департаментининг маъмурий маркази. Гвинея қўлтиғи соҳилида. Майд. қарийб 20 км2. Аҳолиси шаҳар атрофи билан 2 млн. киши (1985), асосан африкаликлар. Абиджан — Африкадаги замонавий шаҳарлардан. Абиджанга 19 – а. нинг 80-й. ларида французлар асос солган. 1934 й. дан Франциянинг Фил Суяги Қирғоғи мустамлакасининг маъмурий маркази. Мамлакатнинг ташқи савдоси Абиджан орқали олиб борилади. А. Ғарбий Африканинг энг йирик портларидан бири, халқаро аэропорт бор. Озиқ-овқат, нефтни қайта ишлаш (Ғарбий Африкадаги энг катта нефтни қайта ишлаш з-ди), енгил саноат корхоналари мавжуд. Ун-т, Дакардаги Қора Африка ин-тининг филиали, бир неча театр, кутубхоналар, радиостанция, телемарказ ва б. бор.