АБЕРРАЦИЯ

АБЕРРАЦИЯ (лот. aberratio — оғиш) — 1) умумий маънода — меъёрдан оғиш, меъёрдаги қийматлардан фарқланиш;

2) оптик тизимларда — оптик тизимнинг рисоладагидек эмаслиги туфайли тасвирнинг бузилиши; тасвир аниқ чиқмайди, аслига тўлиқ мос келмайди ёки чаплашиб кўринади. Аберрациянинг геометрик, хроматик ва дифракцион турлари фарқ қилина-ди; 3) астрономияда — ёруғлик манбаи ва уни қабул қилувчи қурилма бир-бирига нисбатан ҳаракатда бўлгани туфайли ёруғлик нурининг йўналиши ўзгариши. Ёруғлик Аберрацияси оқибатида осмон гумбазида ёритқич (мас, юлдуз)нинг ҳақиқий вазияти бузилиб кўринади;

4) электрон линзалар Аберрацияси (қ. Электрон-оптик аберрациялар).