АБЕРРАЦИЯ

АБЕРРАЦИЯ, биол. да — 1) морфология ва физиологияда — одатдаги тузилиш ва функциялардан, яъни нормадан четга чиқиш;

2) генетик а д а — хромосомалар тузилишининг ўзгариши. Аберрация табиий ва экспериментал йўллар билан вужудга келади. Аберрация икки хил — битта хромосомада ёки хромосомалараро содир бўлиши мумкин. Биринчи ҳолда хромосоманинг маълум қисми тушиб қолади, жуфтланади ёки улардаги генларнинг жойланиш тартиби ўзгаради, иккинчи ҳодца ногомологик хромосомаларнинг маълум қисмлари ўзаро ўрин алмашинади.