АБЕОКУТА

АБЕОКУТА — Нигерия жан.шарқидаги шаҳар. Огун дарёси бўйида. Огун штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 396 минг киши (1993). Т. й. ва шоссе йўллартугуни. Қ. х. маҳсулотлари (пальма мойи, кола ёнғоғи, какао, цитрус ўсимликлар, банан) етиштириладиган вилоятнинг савдо маркази. Цемент, озиқовқат ва б. корхоналари бор. Қўлда газлама тўқилади.