АБЕЛЯР

АБЕЛЯР (Abelard) Пьер (1079-1142) — француз файласуфи, илоҳиётчиси ва шоири. Схоластик мантиқ асосчиларидан. Абеляр ҳар бир ҳодисани кўр-кўрона эътиқодга асосланган ҳолда эмас, балки фикр юритиш асосида баҳолашни тарғиб этганлиги учун черков вакилларининг ғазабига дучор бўлган. Абеляр «ҳа ва йўқ» асарида христиан дин и назариётчилари қарашларининг бир-бирига қарамақарши эканлигини очиб берган. Абеляр таълимоти 1121 ва 1140 й. лардаги соборларда муҳокама этилган. Универсалий (умумий тушунча) табиати ҳақидаги мунозарада кейинчалик концептуализм деб аталган таълимотни ривожлантирди. Абелярнинг Элоизага бўлган фожиавий муҳаббати ўзининг «Менинг кўрган-кечирган мусибатларим» автобиографик асарида баён этилган.