АБЕЛИЯ

АБЕЛИЯ (Abelia) — шилвидошлар оиласига мансуб буталар туркуми. 30 дан ортиқ тури бор. Гули йирик, бир оз қийшиқ (зигоморф): косачасининг найчаси тугунча билан туташган, қайта-қиси 2—5 бўлмали, чангчиси тўртта. Меваси қуруқ, бир чаноқли, якка уруғли, учида косачанинг қайтақиси сақланган. Ўрта Осиёда Абелиянинг асо-мусо (А. corymbosa) тури учрайди.