АБЕЛЬ

АБЕЛЬ (Abel) Нильс Генрик (1802.5.8 — 1829.6.4) — норвег математиги. Абель 5 даражали умумий тенгламаларнинг радикаллардаги ечимларини текшириб, даражаси 5 ва ундан юқори бўлган ҳарфий умумий тенгламаларнинг радикалларда ечими йўқлигини исботлади. К. Якоби б-н бир каторда эллиптик функциялар назариясига асос солди. Абель кейинчалик ўз номи билан аталган интегралларни текширди. Мат. да кўп тушунчалар Абель номи билан юритилади. Мас, Абель гуруҳи, Абель алмаштириши, А. қаторлари ва ҳ. к. Функциялар назарияси, функцияларни интерполяциялаш назарияси, функционал тенгламалар ва сонлар назариясида А. сезиларли из қолдирган.