АБДУСАМАТОВА Раъно Жабборовна

АБДУСАМАТОВА Раъно Жабборовна (1939.10.1, Олтиариқ тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчи (1995). Фарғона пед. ин-тининг рус тили ва адабиёти ф-тини тугатган (1962). 1962—71 й. ларда Фарғона туманидаги 4 – ва 19-мактабда, 1971 й. дан 3-мактабда рус тили ва адабиёти ўқитувчиси. Абдусаматова мактабда ташкил этган рус тили ва адабиёти хонаси туман ва вилоят кўрик танловларида ғолиб деб топилган.