АБДУСАМАТОВ Ҳафиз Шоаҳмедович

АБДУСАМАТОВ Ҳафиз Шоаҳмедович (1925.8.2, Жамбул ш.) — адабиётшунос. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1975). Филол. фанлари д-ри (1968). ТошДУнинг филол. ф-тини тугатган (1946). Ўзбекистон ФА тил ва адабиёт ин-тида катта илмий ходим, сектор мудири, директор муовини, бўлим мудири (1952—60, 1966—79), 1960—66 й. ларда масъул лавозимларда ишлаган. Тошкент давлат маданият ин-ти ректори (1979—81), Ҳамза номидаги санъатшунослик ин-ти директори (1981—93), Ўзбекистон ФА Қўлёзмалар ин-тида етакчи илмий ходим (1994—98). Абдусаматовнинг илмий фаолияти ўзбек адабиётида сатира, драматургия ва театр санъатидаги анъана, янгиликлар таҳлилига бағишланган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977).