АБДУСАЛОМОВ

АБДУСАЛОМОВ Абдураҳим (1950.4.12, Сўх тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Ленинобод пед. ин-тини тугатган (1980). 1968 й. дан Сўх туманидаги 10-мактабда ёшлар етакчиси, тарих фани ўқитувчиси, 1989 й. дан директор. Абдусаломов мактабда ташкил этган тарих фани ўқув хонаси вилоят кўрик танловида ғолиб деб топилган.