АБДУРАСУЛОВ

АБДУРАСУЛОВ Мамажон (1927, Шаҳрихон тумани Найново қишлоғи) — Халқ ўқитувчиси (1981). Фарғона педагогика ин-тининг бошланғич таълим методикаси ф-тини тамомлаган (1963). 1950 й. дан Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги 41 – мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 40 й. дан ортиқ меҳнат фаолияти даврида унинг болаларни рағбатлантириш орқали таълим-тарбияни юқори савияга кўтариш усули Ўзбекистон ва б. мамлакатларда кенг оммалаштирилган.