АБДУРАСУЛОВ

АБДУРАСУЛОВ Содиқжон (1937.9.5, Шаҳрихон тумани) — Ўзбекистон Қаҳрамони (1996). Ўрта мактабни тамомлаб, меҳнат фаолиятини Шаҳрихон туманидаги «Олтин водий» жамоа хўжалигида шофёрликдан бошлаган (1955—65), шу хўжаликда пахтачилик (1965-93), 1993 й. дан ғаллачилик бригадасига бошлиқ. Абдурасулов раҳбарлик қилган бригада узоқ йиллар давомида пахтачилик ва дончиликда юқори кўрсаткичларга эришди (пахтадан 22—45 ц/га; ғалладан 1995 й. да 55 ц/га, 1997 й. да 70 ц/га). Абдурасулов Андижон вилоятида бошқа минтақалардан келтирилган янги буғдой навларини синаш ва улардан мўл ҳосил олиш бўйича тажриба мактаби яратди.