АБДУРАСУЛБОЙ МАДРАСАСИ

АБДУРАСУЛБОЙ МАДРАСАСИ — Хивадаги меъморий ёдгорлик (1906). Мадраса (30×65 м) икки ҳовлили. Ғарбий ҳовли (6,9×3,6 м)нинг икки бурчагида иккитадан чорси хона, жан. да гумбаз томли маежид, шим. да балхи гумбазли, икки эшикли хона бор. Бу ҳовлига икки томони дарчали дахлиз орқали кирилади. Шарқий ҳовли (7,1×5,5 м) ҳам ҳужралар билан ўралган. Даҳлиз тепасидаги кичик хоналар, талабалар яшайдиган ва б. ҳужралар балхи гумбазлар билан ёпилган. Деворлари силлиқланган ғиштдан. Пештоқи ва данданасига яшил кошиндан безаклар ишланган.