АБДУРАШИДОВ

АБДУРАШИДОВ Комилжон (1937, Фарғона вилояти) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Фарғона пед. ин-тининг филол. ф-тини тугатган (1967). Меҳнат фаолияти 1956 й. дан бошланган. Пахтаобод туманидаги 25-мактабда ўқитувчи, илмий бўлим мудири, директор ўринбосари, директор. 1973 й. дан Олтинкўл туманидаги 22-мактабда ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси. Абдурашидов дарсларни кўргазмали қуроллар, техник воситалар ёрдамида ташкил этган.