АБДУРАҲМОНОВА

АБДУРАҲМОНОВА Саломат (1944.11.1, Туркманистон, Карки ш.) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1996). ТошДУнинг геогр. ф-тини тугатган (1962). Меҳнат фаолиятини 1962 й. дан Сурхондарё вилояти сайёҳлик марказида методистликдан бошлаган. 1965 й. дан Яккабоғ, Ғузор туманидаги мактабларда бош тарбиячи, ўқитувчи. 1982 й. дан Чироқчи туманидаги 1-мактабда ўқитувчи, 1993 й. дан маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари. Абдураҳмонова мактабда «Экология ва саломатлик», «Табиат инъомлари» кўрик танловларини ташкил этган ва унинг ўқувчилари вилоят миқёсида фахрли ўринларни эгаллаган.