АБДУРАҲМОНОВ

АБДУРАҲМОНОВ Абдужаббор (1907 — Тошкент—1977) — Ўзбекистон ХКС раиси (1938—50). Марғилон, Фарғона, Янгийўл ва Қўқон шаҳарлари, Бухоро вилоятида раҳбарлик лавозимларида ишлаган (1929—37). 1954—57 й. ларда Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раисининг ўринбосари ва Ўзбекистон ССР Давлат режа комиссиясининг раиси. Вьетнамдаги элчихонада иқтисодий масалалар юзасидан маслаҳатчи (1960—64), Ўзбекистон ССР Маҳаллий саноат вазири (1966—70), Ўзбекистон ҳукуматининг СССР Министрлар Совети ҳузуридаги доимий вакили (1970 —77) лавозимларида ишлаган. Абдураҳмонов хотираси абадийлаштирилиб, Тошкентдаги политехникум, кўча, Тошкент туманидаги жамоа хўжалиги унинг номига қўйилган.