АБДУРАҲМОНОВ Ғанижон Абдураҳмонович

АБДУРАҲМОНОВ Ғанижон Абдураҳмонович (1925.3.12, Фарғона) — тилшунос, Ўзбекистон ФА акад. (2000), филол. фанлари д-ри (1960), проф. (1966). Фарғона педагогика ин-тини тугатган (1946). Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт инситутида сектор мудири (1958—66). Фарғона педагогика ин-ти ректори (1966—71), Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири (1971-78), Тошкент чет тиллар ин-тининг ректори I (1978-83). Тошкент педагогика ин-ти I ректори (1983-88), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Атамашунослик қўмитаси раиси (1990—91), Ўзбекистон ФАнинг Тилшунослик ин-ти бош илмий ходими (1991—97). А нингасосий илмий ишлари ҳоз. замон ўзбек адабий тилидаги қўшма ran синтаксиси асослари, миллий тилларнинг тараққиёти масалаларига бағишланган. Бир канча дарслик ва қўлланмалар тузган: «Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси», 1973; «Қадимги туркий тил», 1982; «Ўзбек тили», 1993; «Она тили», 1995; «Ўзбек тили ва адабиёти», 1995.