АБДУРАҲМОНОВ

АБДУРАҲМОНОВ Абдураззоқ (1874, Қўқон — 1938, Тошкент) — ёғоч уймакори; отаси уста Абдураҳмондан ҳунар ўрганган. Ислимий нақшлар устаси сифатида шуҳрат қозонган. У ёғочга ўйган нақшлар қўшимча безак (пардоз) ларга бойлиги билан диққатга сазовор. Абдураҳмонов асосан меъморликка оид ўймакорлик соҳасида ишлаган. 1934 й. да Тошкентдаги Халқ хўжалиги музейи (ҳоз. Бадиий кўргазмалар дирекцияси)нинг икки табақали катта эшигини ўйиб нақшлаган. Кўплаб шогирдлар (жумладан, М. Қосимов ва б.) тайёрлаган.