АБДУРАҲМОН ВАЛИ МАҚБАРАСИ

АБДУРАҲМОН ВАЛИ МАҚБАРАСИ — Бухородаги меъморий ёдгорлик (14-а.). Мақбара (18,5×10,8 м) уч гумбазли, тарҳи тўғри бурчакли. Зиёратхона ва икки гўрхонадан иборат. Зиёратхонанинг тўрт томони равокли. Шим. равоқда эшик ўрни бор. Бош тарзидаги пештоғининг икки бурчагида томга чиқиладиган зина, ғарбий деворида меҳроб бор. Гўрхона икки мурабба тарҳли хона (4,85><4,7 м) дан иборат бўлиб, биридан иккинчисига равоқ орқали ўтилган. Гўрхонанинг бирида икки қатор ганч сувоқли катта-кичик сағаналар, иккинчисида хом ғиштдан қурилган йирик сағана жойлашган. Бу хоналарнинг томи дастлаб гумбазли бўлган. Таъмир вақтида текис том ва синчли деворлар ишланган. 1950—86 й. ларда ўрганилган ва таъмир қилинган.