АБДУРАҲМОН ТОЛЕ

АБДУРАҲМОН ТОЛЕ (асл исми Абдураҳмон Давлат бўлиб, Толе унинг тахаллусидир) (18 – а. биринчи ярми) — бухоролик мунажжим, шоир ва тарихчи. У Бухоро хони Абулфайзхон (1711—47) замонида яшаган ва ҳукумат доираларига, хусусан нуфузли амир Абдуллоҳ қушбегига яқин киши бўлган. Абдураҳмон Толе «Тарихи Абулфайзхон» асарининг муаллифидир. Бу асар 18-а. нинг биринчи ярмидаги Туркистоннинг сиёсий аҳволига оид қимматли манба бўлиб, аниқ маълумотларга бой.