АБДУРАҲМОН III

АБДУРАҲМОН III (891-961) — Қуртуба амири (912 й. дан), халифаси (929 й. дан). Қуллардан ташкил топган гвардия (хос қўшин) тузган. Ўрта денгизда энг кучли флот барпо этган. A. III ҳукмронлиги — қуртубалик умавийларнинг қудрат чўққисига етган даври ҳисобланган.