АБДУРАҲМОН I

АБДУРАҲМОН I (731/734-788) — Қуртуба амири (756 й. дан). Пиренеи я. о. даги Араб амирлиги ва Қуртуба умавийлари сулоласи асосчиси. Мамлакатда ҳокимиятни марказлаштириш сиёсатини олиб бориб, ички низоларга қарши курашган, қабилалар исёнларини беаёв бостирган (яна қ. Қуртуба халифалиги).