АБДУРАҲИМОВ

АБДУРАҲИМОВ Абдували (1935.5.06, Наманган вилояти Чортоқ тумани Короскон қишлоғи) — Ўзбекистон Қаҳрамони (1999). Меҳнат фаолиятини 1953 й. да жамоа хўжалиги аъзолигидан бошлаган. 1964 й. дан Чортоқтуманидаги ҳоз. «Ўзбекистон мустақиллигининг 5 йиллиги» ширкат хўжалигида бригада бошлиғи. Абдураҳимов раҳбарлик қилган бригада узоқ йиллар давомида пахтачилик ва ғаллачиликда юқори натижаларга эришди (1999 й. да 26 га майдонда пахтадан 49 ц/га, 44 га майдонда ғалладан 62 ц/га ҳосил олин-ди). Пахтачилик ва ғаллачилик соҳаларида кўплаб шогирдлар етиштирган.