АБДУРАҲИМБИЙ

АБДУРАҲИМБИЙ, Абдураҳимхон (1700—1733, Хўжанд) — Қўқон хони (1721—33). Минг сулоласидан. Шоҳрухбий ўғли. 1725 й. Бухоро хонлигининг заифлашганидан фойдаланиб, 20 минг кишилик қўшин билан Хўжандни, 1726 й. эса Ўратепани, 1732 й. Самарқандни эгаллаган. Шаҳрисабз ҳокими Олимбек валинеъманинг (бошқа манбаларга кўра Иброҳим оталиқ кенагаснинг) қизи Ойчучук ойимни ўз никоҳига олган. Шаҳрисабзлик кенагаслар билан иттифоқ тузиб, А. Самарқандда олти ой тургач, Фарғонага қайтган. 1733 й. суиқасд натижасида ўлдирилган. Абдураҳимбий ўлимидан сўнг Қўқон хонлиги забт этилган ҳудудлардан ажраган.

Абдураҳимбий даврида Қўқонда қалъа қурилган бўлиб, у ҳоз. «Эски қўрғон» деб аталади.

Ад.: Бобобеков Ҳ. Н., Қўқон тарихи, Т., 1996; И брат, Фарғона тарихи, Т., 1991.