АБДУҚУНДУЗОВ

АБДУҚУНДУЗОВ Муҳаммадали (1952.14.7, Ўзбекистон тумани Яйпан қишлоғи) — Ўзбекистон (1997) ва Қорақалпоғистон (2000) Республикалари халқ артисти. Тошкент давлат санъат ин-тини тугатган (1974). 1974—85 й. М. Уйғур номидаги Сурхондарё вилоят театрида актёр, 1986 й. дан Ҳамза театрида, 1996—98 й. лар Маданият ишлари вазирининг ўринбосари. 1998 й. дан «Ўзбектеатр» ижодий и. ч. бошқармасининг бош директори. Асосий роллари: Фердинанд («Макр ва муҳаббат»), Паратов («Сепсиз қиз»), Икром («Уфқ»), Шокир («Кўрмайин босдим тиконни»), Самовий куч («Тўмарис»), Абдулла Қодирий, Отабек («Абдулла Қодирийнинг ўтган кунлари»), Ҳусайн Бойқаро («Алишер Навоий»), Акбар («Зебуниссо»), Науфал («Муҳаббат султони»), Умархон («Фиғон»), Чўлпон («Кундузсиз кечалар») ва б. Шунингдек кўпгина видеофильмларда ўйнаган: Бобур («Бобур»), Навоий («Лайли ва Мажнун»), Султонали («Меҳробдан чаён»), Чўлпон («Кеча ва кундуз») ва б. Айниқса унинг ижросидаги оғир, вазмин, чуқур ўйга ботган, ўткир нигоҳли Бобур роли актёр ижодида алоҳида ўрин тутади.