АБДУҚОДИР НАЙЧИ

АБДУҚОДИР НАЙЧИ Исмоилов (1888, Қўқон — 1951.22.2, Тошкент) — созанда. Ўзбекистон халқ артисти (1941). 13 ёшидан отаси Исмоил Найчидан Танавор, Ёввойи Чоргоҳ, Дугоҳ, Сувора, Сарбозча, Мирзадавлат, Ажам йўлларини ўрганган. «Сайёр труппа»да Аҳмаджон Қўшнай, Юсуф Қизиқ, Муҳиддин Қориёқубов, Тамарахоним, Уста Олим каби санъаткорлар сафида бўлган. 1926 й. да ташкил этилган «Этнографик труппа» сафида бўлиб, ансамблнинг 1927 й. ги Россия ва Кавказ гастролларида қатнашган. 1928 й. да Самарқанд мусиқа ва хореография и. т. институтида, кейин Ўзбек мусиқа театрида (1929-35) ишлаган. 1935 й. даги Халқаро рақс фестивалида (Лондон) қатнашган ва олтин медалга са-зовор бўлган. Ўзбек адабиёти ва санъати декадаси (1937 й.)да ва 1930 й. даги театр Олимпиадасида иштирок этган. Халқ куйлари ва мумтоз ўзбек чолғу куйларини фонографга ёздирган. С. Калонов, А. Қодиров, Д. Соатқулов каби етук найчиларга устозлик қилган.