АБДУҚОДИР МУҲАНДИС

АБДУҚОДИР МУҲАНДИС, Абдуқодир Боқиев (1868—Самарқанд — 1934) — халқ меъмори, кошинсоз уста. Аб. М. 20 – й. ларгача Улуғбек мадрасаси равоқининг нураган мадоҳил гулли лавҳаларини кошинлаган. Хизр масжиди, Янги Мадраса, Қўшҳовуз муаззинхонаси каби биноларнинг кошинкорлик ишларини бажарган. Кейинчалик Самарқанд тарихий обидаларини тиклаш ишларига бошчилик қилган. 30 – й. ларда Тиллакори мадрасасининг кошинсозлик ишларини олиб борган. У Бухородаги Минораи калон заҳаларини ҳавозасиз тузатди. Санкт-Петербургдаги Дума биноси, Афғонистондаги Мозори Шариф ва Ўрта Осиёдаги кўплаб меъморий ёдгорликларни тиклаш ишларида қатнашган. Самарқанд Регистонида тошдан «Қуёш соати»ни қурган.