АБДУҚАЮМОВ Абдуғани Абдумаликович

АБДУҚАЮМОВ Абдуғани Абдумаликович (1928.27.7, Тошкент) — дирижёр, Ўзбекистон халқ артисти (1974), Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1981). Тошкент консерваториясининг симфония-дирижёрлик бўлимини тугатиб (1955), Навоий номли театрда дирижёр. 1960 й. дан Тошкент консерваториясининг опера санъати кафедрасида ўқитувчи, 1985 й. дан проф., 1986 й. дан кафедра мудири. Репертуаридан чет эл, рус, қардош халқлар композиторлари ва, асосан, Ўзбекистон композиторларининг опералари ўрин олган.