АБДУЛВАҲҲОБ МИРЗО

АБДУЛВАҲҲОБ МИРЗО (? – 1860-70 й. лар, Китоб ш.) — бухоролик хаттот. Араб ва форс тилларидаги 100 га яқин қўлёзмани шикаста ва настаълиқ хатида кўчирган. Абдулваҳҳоб мирзо кўчирган асарлардан баъзилари (Жалолиддин Румийнинг маснавийлари ва Нозим Ҳиравийнинг «Юсуф ва Зулайҳо»си) Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти қўлёзмалар фондида сақланади.