АБДУЛМАЛИК ибн НУҲ

АБДУЛМАЛИК ибн НУҲ (944-961) — сомонийлар амири (954—961). Отаси Нуҳ ибн Наср вафотидан кейин ўн ёшида тахтга ўтиради. Нуҳ ибн Наср даврида бувайҳийлар билан бошланган уруш А. Н. даврида (956) яраш билан якун топади. Абдулмалик Ибн Нуҳ даврида давлатни идора қилишда лашкарбошиларнинг мавқеи баланд бўлган. Мас, буюк ҳожиблик мансабига тайинланган Алптегиннинг обрўси ошиб кетганидан хавфсираб, уни мансабидан четлатмоқчи бўлган, бироқ уддасидан чиқа олмаган. Абдулмалик Ибн Нуҳ чавгон ўйнаб туриб, отдан йиқилиб ҳалок бўлади.