АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК

АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК, тўлиқ исми Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн ал-Муборак ал-Ханзалий ал-Марвазий (736—797) — қомусий олим, машҳур суфий, муҳаддис. Аб. М. кўп мамлакатларга саёҳат қилган. Марвда муҳаддис ва фиқҳшунослар учун алоҳида работлар қурган. Суфийлик, фиқҳ, ҳадисшунослик, тарих, филол. ва тафсирга оид асарлар ёзган. Тарсус (Сурйя)дан қайтаётганда вафот этган ва Фурот дарёсининг қирғоғидаги Хит ш. да дафн этилган.