АБДУЛЛОҲ АНСОРИЙ МАҚБАРАСИ

АБДУЛЛОҲ АНСОРИЙ МАҚБАРАСИ — Ҳирот (Афғонистон) даги меъморий ёдгорлик (1425—29) ва машҳур зиёратгоҳ. Ҳазира — мақбара атрофи 30 ҳужра — хилхона билан ўралган, олдида баланд пештоқ. Ҳужралар гумбаз томли, уларда асосан, темурийлар авлоди — Ҳирот ҳукмдорларининг қабрлари бўлиб, оқ, қора мармар қабртошлар ўрнатилган. Ансорий қабри устига кейинчалик Бобур оқ мармардан ёдгорлик (бал. 7,5 м) ўрнаттирган (сақланмаган). Хона безагида сирланган ғишт, парчин ва мармар, гириҳ нақшлари ишланган, куфий услубда хатлар битилган.