АБДУЛЛАХОН ТИМИ

АБДУЛЛАХОН ТИМИ — Бухородаги энг катта усти берк савдо растаси. Абдуллахон даврида курилган. (1577). Абдуллахон тими асоси мурабба тархли (39Х42 м), 3 томони берк, бош тарзидаги пештоқ opqали кирилади. Деворларининг 2 томонида равоқли токчалар жойлашган. Баланд гумбазли бостирма тимни ўраб туради. Ўртадаги миёнсарой (диаметри — 10 м) баланд гумбаз билан ёпилган. Гумбаз остидаги равоқли тешиклардан ёруғ тушади. Миёнсарой атрофи далон. Далондаги майда равоклар ичида гумбаз томли дўконлар бўлган. Бино пишиқ гиштдан (22x27x3,5 см) қурилган, деворлари ганч сувоқпи, нақшин безаклари деярли сақланмаган. Ўтмишда бу ерда шойи, жун газлама билан савдо-сотиқ қилинган. Абдуллахон тими Бухоро ш. даги савдо расталари, чорсу—тоқ бинолари ичида энг каттаси ва шаклу шамойили жиҳатидан анча мураккаб ва хушбичим ҳисобланади. Бир неча бор таъмирланган, савдо дўконлари жойлашган.