АБДУЛЛАЕВА

АБДУЛЛАЕВА Лола (1918.13.4, Тошкент) — театр рассоми, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Тошкент рассомлик билим юртида таълим олган (1934 — 38). Олмаотадаги қозоқ драма театрида, сўнг Бишкекдаги театр рассомлик ктида ишлади. Абдуллаева 1948 — 79 й. ларда Огаҳий номидаги Хоразм вилоят Давлат мусиқали драма ва комедия театри бош рассоми. Унинг «Лайли ва Мажнун», «Оқ нилуфар», «Баҳор», «Тоғ қизи», «Маърифат қурбонлари», «Паранжи сирлари», «Гули сиёҳ», «Навоий», «Хамлет», «Муҳаббат қўшиғи» ва б. спектакллар учун тайёрлаган саҳна безаклари ва либос эскизлари миллий буёкларининг ўзига хослиги, шунингдек томошабинга асар мазмунини аниқ ва равшан қилиб етказишга ёрдам бериши б-н диққатга сазовор.