АБДУЛЛАЕВА Ойдин Акрамовна

АБДУЛЛАЕВА Ойдин Акрамовна (1952.20.3, Қамаши тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Қарши пед. ин-тининг филол. ф-тини тугатган (1975). 1975—99 й. ларда Яккабоғ, Қамаши туманларидаги мактабда, 1999 й. дан Қамаши туманидаги 3-касб-ҳунар мактабида ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси. Абдуллаева мактабда янги педагогик технологияларни амалга оширишда, ўқувчиларга таълим-тарбия беришда юқори натижаларга эришди.