АБДУЛЛАЕВА

АБДУЛЛАЕВА Насиба (1961.15.11, Самарқанд) — ўзбек хонандаси. Ўзбекистон халқ артисти (1993). Самарқанд мусиқа студиясини (1979), Тошкент давлат маданият ин-тини (1989) тугатган. Дастлаб ижодини халқ қўшиқларидан бошлаган. «Хоразм лазгаси», «Баригал», «Танавор», шунинг-дек шарқ халқлари қўшиқлари билан танилди. Лирик майинлик, бадиий маҳорат, теран мазмун, ёқимлилик ва ширадорлик Абдуллаева ижодига хос. Муҳаббат ҳақидаги кўшикларни маҳорат билан ижро этади. «Арзимни айтдим», «Жоним менинг», «Ёкасиз жоним», «Мажнунтол», «Малак», «Айланайин» ва б. шулар жумласидан. Бошқа халқлар қўшиклари ҳам Абдуллаева ижодида муҳим ўрин тутади: «Санада галмас», «Айрилиқ» (озарбайжон), «Ишқ умидиман» (эрон), «Рўяларда бўлушурсиз» (турк) ва б. Бир канча хорижий мамлакатларда гастролда бўлган. Абдуллаева ижодига бағишлаб «Насиба» телефильми («Ўзбектелефильм», 1989) ишланган. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (1999).