АБДУЛЛАЕВ Воҳид Абдуллаевич

АБДУЛЛАЕВ Воҳид Абдуллаевич (1912.15.5 – Самарқанд – 1985.30.7) — адабиётшунос. Ўзбекистон ФА акад. (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1973). Филол. фанлари д-ри (1959), проф. (1960). 1932 й. Фарғона педагогика ин-тини битирган. Абдуллаев 1935 — 43 й. ларца Бухоро ва Самарқанд педагогика ин-тларининг, 1944 — 69 йларда Алишер Навоий номидаги Самарқанд ун-ти ўзбек адабиёти кафедрасининг мудири, 1963 й. дан шу ун-т ректори. 1930 й. дан шеърлар, илмий мақолалар ёза бошлаган. «Самарқанд сайли» (1970) шеърий китоби нашр этилган. «Навоий Самарқандда» (1948), «Нишотий ва унинг «Ҳусни Дил» достони», «Хоксор ва унинг «Мунтахаб ул-луғот» китоби» (1955), «Нишотий ва Хоксор» (1960), «Ўзбек адабиёти тарихи» (1964), «Сайланма» (1982) каби китоблари ўзбек адабиёти ва адабиётшунослиги масалаларига бағишланган. Абдуллаевнинг олий ўқув юртлари учун «Ўзбек адабиёти тарихи» дарслигида 17 — 19-а. лардаги ўзбек адабиёти тарихи тадқик этилган.