АБДУЛЛАЕВ Рауф Абдуллаевич

АБДУЛЛАЕВ Рауф Абдуллаевич (1922.5.5, Наманган вилояти Поп тумани) — терапевт, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968). тиббиёт фанлари д-ри (1958), проф. (1960). СамМИ госпитал терапия кафедраси ассистенти (1943—45) ва шу ин-т директори (1945 — 51), 1952 й. дан Тошкент врачлар малакасини ошириш ин-тининг терапия кафедрасида ассистент, доцент, кафедра мудири (1961—92), 1992 й. дан 2-терапия кафедрасида проф. маслаҳатчи. Илмий ишлари, асосан юрак-томир ва жигар касалликларининг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш ва даволаш масалаларига бағишланган.