АБДУЛЛАЕВ Нусрат Ҳамидович

АБДУЛЛАЕВ Нусрат Ҳамидович (1933.14.7, Тошкент) — патофизиолог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1989), тиббиёт фанлари д-ри (1967). проф. (1970). 1972 й. дан 1-Тошкент тиббиёт ин-ти патологик физиология кафедраси мудири. Иммунология и. т. института директори (1984—87). Илмий ишлари овқат ҳазм қилиш аъзолари, меъда ости бези, жигар ва моддалар алмашинуви патологиясига ба-ғишланган. Абдуллаев тиббиёт ин-тининг талабалари учун дарслик ҳамда бир қанча методик қўлланмалар ва луғатлар муаллифи.