АБДУЛЛАЕВ Муҳаммадқодир Муҳаммадёқубович

АБДУЛЛАЕВ Муҳаммадқодир Муҳаммадёқубович (1973.15.11, Андижон) — боксчи, 63,5 кг вазнда Олимпиада ва жаҳон чемпиони. Ўзбекистон чемпиони (1993, 1996—98), халқаро тоифадаги спорт устаси (1998). Андижон давлат унти талабаси (2000). Абдуллаев бир неча халқаро турнирларнинг ғолиби (1994, Туркия; 1997, Эрон; 1999, Франция). Марказий Осиё ўйинларида 1995 й. — 2 ўрин, 1997 й. — 1-ўрин, 13-Осиё ўйинлари (Таиланд, 1998)да 1-ўрин; Осиёнинг 2 карра чемпиони (1997, 1999). 1999 й. АҚШнинг Хьюстон ш. да ўтказилтан жаҳон чемпионатининг, 2000 йил Сиднейда ўтказилган 27-ёзги Олимпия ўйинларининг олтин медали билан тақдирланган. Қирол кубоги (1998, Таиланд) ҳамда Жаҳон кубоги (1998, Хитой) мусобақаларида энг яхши боксчи деб тан олинган.

«Шуҳрат» медали (1995), «Эл-юрт ҳурмати» ордени (1999) билан мукофотланган.