АБДУЛЛАЕВ Жўра Абдуллаевич

АБДУЛЛАЕВ Жўра Абдуллаевич (1927, Тошкент) — энергетик олим, Ўзбекистон ФА акад. (1989), техника фанлари д-ри (1973), проф. (1982). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980), Ўрта Осиё политехника интини битирган (1953). Ўзбекистон ФА Энергетика ва автоматика ин-тида катта илмий ходим (1959 – 60), Ўзбекистон энергетика ва автоматика и. т. институтида лаб. мудири (1960—76), Тошкент электротехника алоқа ин-ти ректори (1971 — 92), шу ин-тда маслаҳатчи (1996 й. дан). Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири (1992 — 94). Ўзбекистон ФА президенти вазифасини бажарувчи (1994 — 96).

Асосий илмий ишлари бошқариш тизимларида ахборотларга тезкор ишлов бериш ва ахборотларни узатиш назарияси, кўп бўғинли тизимларда хатоларни аниқлаш ва бартараф килиш, кўп бўғинли элементлардаги рақамли курилмаларнинг ишончлилигини таъминлаш, алоқада рақамли тизимларни кўллаш масалаларига бағишланган. Космонавтикага доир ишлари ҳам бор.

Ад.: Жўра Абдуллаевич Абдуллаев, Биобиблиография, Т., 1997.