АБДУЛЛАЕВ Анваржон Абдуллаевич

АБДУЛЛАЕВ Анваржон Абдуллаевич (1942.14.1, Шаҳрихон тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Наманган пед. интини тугатган (1967). 1965—98 й. ларда Шаҳрихон туманидаги 1-мактабда тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси (айни вақтда 1965—76 й. ларда мактаб директори ўринбосари). Абдуллаев меҳнат фаолияти давомида техника воситалари ва кўргазмали қуроллардан унумли фойдаланган. Мактабда «Табиатнинг ўзи рассом» мавзуида тасвирий санъат музейи ташкил этган.