АБДУЛЛАЕВ Абдумавлон Абдуллаевич (1930.13.7, Наманган вилояти Поп тумани) — биолог-ботаник олим, Ўзбекистон ФА акад. (1995). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, проф. (1980). Ўрта Осиё ун-тининг биол.-тупроқшунослик ф-тини тугатган (1952). Ўзбекистон ФА Ўсимликлар экспериментал биологияси (ҳоз. Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси) ин-тида илмий ходим (1957 —67), лаб. мудири (1967 й. дан), директор (1971-82 ва 1985 – 89). Ўзбекистон ФА кишлок хўжалиги фанлари бўлими раиси (1997—98). Абдуллаев илмий ишлари селекцияда ғўзанинг яқин қариндош ва географик узоқ, ёввойи тур ҳамда формаларидан фойдаланиш, ғўзанинг филогенетик систематикаси муаммоларига бағишланган. Абдуллаев ғўза ёввойи турларининг кариология эволюцияси назариясини асослаб берди. Ғўзанинг ёввойи турларини йиғиш бўйича унинг келиб чиқиш марказлари бўлган Мексика (1975), Перу (1984), Цейлон, Хиндистон, Хитой (1989 — 90), Австралия (1997)га уюштирилган экспедицияларга бошчилик қилди.
Ас: Эволюция и систематика полиплоидных видов хлопчатника, Т., 1974; Ғўза турлари, Т., 1977 (М. В. Омельченко б-н ҳамкорликда); Хлопчатник, Т., 1985 (А. Дариев билан ҳамкорликда).