АБДУЛЛАЕВ

АБДУЛЛАЕВ Исматулла (1927.10.3, Наманган) — шарқшунос, манбашунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1989), филол. фанлари д-ри (1979). Наманган ўқитувчилар ин-тини (1944), Ўрта Осиё давлат ун-тининг шарқ ф-тини тамомлаган (1951). Наманган педагогика ин-тида ўқитувчи (1951—57), Ўзбекистон ФА Шарк-шунослик ин-тида илмий ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим (1957—92), Наманган давлат унверситетида кафедра мудири (1993 й. дан). Илмий фаолияти Мовароуннаҳр ва Хуросон шоирларининг араб тилидаги 10—11-а. бошларидаги шеъриятига бағишланган. Абдуллаев араб тилидаги бир қатор илмий ҳамда ҳоз. замон араб ёзувчилари (Абдураҳмон ал-Ҳамисий, Абдураҳмон аш-Шарқовий, Усома ибн Мунқиз ва б.) нинг бадиий асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989).

Ас: Бухоронинг арабийнавис шоирлари, 1965; Абу Мансур ас-Саолибий, 1972.