АБДУЛЛА Мусаввир Хуросоний

АБДУЛЛА Мусаввир Хуросоний — 16 – а. 2 – ярмида Бухорода яшаган миниатюрачи рассом, Бухоро миниатюра мактаби вакили. Таниқли рассомлар Маҳмуд Музаҳхиб ва Шайх Саъдий Маҳмуд қўлида таҳсил кўрган. Ҳирот миниатюра мактаби анъаналари таъсирида, қўлёзма китобларга нақш ва нафис суратлар ишлаган. Шайх Саьдийнинг «Бўстон» (1542), «Гулистон» (1543) ва б. қўлёзмаларга ишлаган миниатюралари бунинг далилидир. Машҳад маданий ёдгорликлари мураққасида Абдулланинг ҳоз. тадқиқотчилар шартли равишда номлаган «Боғда мусиқа асбоби билан турган миниатюраси бор. А. нинг 1575 й. да яратган «Учрашув», «Севишганлар» номли асарлари диққатга сазовор.